Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 51 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва аждодлар хотираси ёд этилди

×

 2023-05-08 21:23:58    204

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 9 май - "Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Ўзбекистон тумани марказидаги хотира майдонида иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юртдошларимиз ва барча ўтганлар хотирасини ёдга олиш маросими бўлиб ўтди. 

Хотира тадбирида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Маросим аввалида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбар қўйиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Шунингдек, тадбирда сўз олган туман раҳбари иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган фахрийларимизга юксак эҳтиром, меҳр-оқибат кўрсатиш давлатимизнинг ҳамиша эътибор марказида бўлиб келаётганлигини таъкидлади.

Тадбир давомида 1-умумтаълим мактаби ўқувчи ёшлари томонидан “Хотира муқаддас–инсон қадри азиз” номли дастур ҳам намойиш этилди.