Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулдаги мурожаатлар асосида Қайқуободга кўча чироқлари етказилиб, Бозор Яйпан маҳалласига янги таянч устунлари ўрнатилди

×

 2023-05-23 19:09:32    313

PDF yuklash
Chop etish


Ўтган ҳафтада Ўзбекистон тумани ҳокими иштирокида “Қайқуобод” маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан кўплаб масалалар билан биргаликда ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича мурожаатлар ҳам билдирилган эди.

Хусусан, аҳоли вакилларининг ана шундай мурожаатлари асосида туман ҳокимлиги ташаббуси билан Қайқуобод маҳалласининг ички кўчаларини тунда ҳам нурафшонлигини таъминлаш мақсадида 17 дона замонавий кўча чироқлари етказиб берилди. Бозор Яйпан маҳалласининг Гулшан кўчасида эса электр таъминотини яхшилаш мақсадида 10 дона янги темир-бетон таянчлари ўрнатилди.

Шунингдек, айни сайёр қабулдаги кадастр, моддий ёрдам, маҳаллани чиқиндидан ҳоли ҳудудга айлантириш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш ва банк кредити ажратиш каби қатор мурожаатлар ҳам ўз ижобий ечимини топди.  

Аҳоли мурожаатлари ижроси юзасидан манзилли тадбирлар давом этмоқда.