Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президент қарори ижроси амалда: “Боғи Эрам” маҳалласининг 3 минг 200 метрдан зиёд ички йўллари текис ва равон бўлди

×

 2023-05-24 19:07:36    263

PDF yuklash
Chop etish


Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўлларнинг соз ва равонлигидир.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган самарали тадбирлар Ўзбекистон туманининг кўплаб ҳудудларида ҳам янги ўзгаришларга сабаб бўлмоқда.

Айни қарор асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш орқали аҳолига қулайлик яратиш мақсадида “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам 3 минг 200 метрдан зиёд ички йўллар таъмирланиб, асфальтланди. 

Маҳалланинг “Янгиобод”, “Ибрат”, “Иқбол” ва “Қори Ниёзий” каби кўчаларида амалга оширилган ободлик тадбирлари натижасида ҳудуд янгича қиёфа касб этиб, аҳолининг узоқ йиллик муаммолари ҳал этилди.

Президент қарори ижроси доирасида тумандаги қишлоқ ва маҳалларда бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда.