Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Жорий йилнинг ёз мавсумида Ўзбекистон туманида 7 та кундузги болалар оромгоҳлари фаолият кўрсатади

×

 2023-06-07 18:13:55    323

PDF yuklash
Chop etish


Болалар орзиқиб кутган ёзги таътил дамлари ҳам бошланди. Руҳшуносларнинг таъкидлашларича, ёзги таътил дам олиш ва кучларни қайта тиклаш учун ажойиб имконият яратади, шу боис бу даврдан самарали фойдаланиш лозим дея ҳисобланади. Мавсум давомида юртимизнинг сўлим масканларида жойлашган соғломлаштириш оромгоҳлари, шунингдек, мактаблар ва бошқа ўқув муассасалари қошида ташкил этилган кундузги оромгоҳлар ўғил-қизлар ихтиёрида бўлади.

Жорий йилнинг 6 июнь кунидан Ўзбекистон туманидаги 7 та умумтаълим мактаби қошида ташкил этилган кундузги болалар оромгоҳлари ўз фаолиятини бошлади. Хусусан, 3, 6, 13, 16, 24, 29 ва 36-мактаблар қошида ана шундай кундузги соғломлаштириш оромгоҳлари ташкил этилди.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан маълум қилишларича, жорий йил ёз мавсумида фаолият кўрсатадиган тумандаги кундузги болалар оромгоҳига 7-13 ёшли ўғил-қизлар жалб этилган. Мавжуд оромгоҳларда 2 мавсум давомида 1 минг 400 нафардан зиёд ўқувчи ҳордиқ чиқариши кўзда тутилган. 

Кундузги оромгоҳларда болажонлар мусиқа, санъат, расм чизиш, спорт билан шуғулланиши, китоб ўқиши, бичиш-тикиш билан машғул бўлиши ҳамда мароқли дам олиши учун барча шароит яратилган.