Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ўқчи”нинг 4 чақиримлик ички йўлларига асфальт йўл тортилди

×

 2023-06-20 16:22:01    292

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги қишлоқ ва маҳаллалар инфратузилмаси билан боғлиқ энг долзарб масалалар аҳоли таклифлари асосида давлат кўмаги билан тизимли ҳал этилмоқда.

Хусусан бу борада, ҳудудларда йиғилиб қолган кўп йиллик муаммоларга давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ва унинг амалий ижроси ижобий ечим бўлди.

Айни қарор асосида “Ўқчи” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 4 минг метр ички йўллар ҳам таъмирланиб, асфальтланди ва аҳолига қулайлик яратилиб, ҳудуд кўркига янада кўрк қўшилди.