Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 48 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остидаги маданий тадбир юқори кайфиятда ўтди

×

 2023-06-30 09:50:41    198

PDF yuklash
Chop etish


30 июнь - Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида ёшлар сайли бўлиб ўтди. 

Яйпан шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида обод этилиб, янгидан ташкил этилган ёшлар масканида ўтказилган тадбирнинг очилишида сўз олган туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов, туман ёшларини байрам билан табриклаб, юртимизда улар учун яратилаётган улкан имкониятлар ҳақида тўхталди. Баркамол авлод камолоти, ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига бугун давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланиб, туман ёшлари ҳам ана шу юксак ишонч ва имкониятларга муносиб бўлиб, келажакда халқимиз манфаатлари ва юрт равнақи йўлида бор куч-ғайратлари, билим ва салоҳиятларини сафарбар этишларига тилаклар билдирилди.

Тадбир давомида ёшлар ойлиги доирасида ўтказилган "Беш ташаббус олимпиадаси" каби танлов ва мусобақаларининг фаол ташкилотчилари ҳамда ҳар жабҳада илғор ёшлар эътироф этилди.

Элимиз ардоғидаги санъаткорлар ҳамда ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.