Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 56 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Катта Қайнардаги мактаб учун 330 ўринли қўшимча ўқув биноси ва замонавий спорт зали қурилмоқда

×

 2023-07-18 23:04:03    220

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Катта Қайнар” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 40-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли қўшимча ўқув биноси ва замонавий спорт зали қурилмоқда.

Шунингдек, жорий йил инвестиция дастури асосида ушбу таълим масканининг мавжуд 270 ўринли биносида мукаммал таъмирлаш ишлари якуний босқичга кирди. Қурилиш-таъмирлаш ишларига 7 миллиард 769 миллион сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун мазкур таълим даргоҳидаги қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Таълим масканининг бино иншоотлари 1975 йилда қурилган. 270 ўринга мўлжалланган мактабда сўнгги ўқув йилида 594 нафар ўқувчи икки навбатда таҳсил олишди. 

Шу боисдан, тегишли тартибда 3 қаватли 330 ўринли қўшимча бино ҳамда 12х24 ҳажмдаги спорт зали қуриш, мавжуд 270 ўринли ўқув биносини мукаммал таъмирлаш учун инвестиция лойиҳаси тайёрланди.

Айни кунларда муассасада “Baraka Fayz Invest” МЧЖ қурилиш ташкилоти бунёдкорлари томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Эндиликда катта қайнарлик ўқувчи-ёшлар янги ўқув йилини барча қулайликларга эга замонавий таълим масканида қарши олади.

Туман раҳбари жараёнда иш сифатини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.