Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 76 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди: “Зиё Нурсух” маҳалласи инфратузилмаси яхшиланмоқда

×

 2023-07-25 00:23:04    207

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг ўтган хафта якунида "Зиё Нурсух" маҳалласида ўтказган сайёр қабули давомида ҳудуд аҳлининг билдирган мурожаатлари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилашга оид қатор амалий тадбирлар бажарилмоқда.

Бугун туман раҳбари айни мурожаатлар ижросини ҳал этилиш жараёнлари билан танишиш мақсадида маҳаллада навбатдаги ўрганишлар олиб борди.  

Маҳалланинг Кенагас кўчасида 700 метрдан зиёд ички йўллар таъмирланиб, асфальт қопламаси ётқизилмоқда. 

Ҳудудда электр таъминоти яхшилаш мақсадида, Зиё кўчаси бўйлаб эса янги таянч устунлари ўрнатиляпти. Қайд этилишича, ушбу кўчадаги қўлбола усулда ясалган симёғочлардан 20 йилдан буён фойдаланиб келинмоқда. Эндиликда ушбу муаммолар ҳокимлик ташаббуси билан бартараф этилмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғини бўйлаб жами 100 дан зиёд янги бетон таянчлари ўрнатиш ва 1500 метр ҳаво тармоғи тортиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Айни кўчада 400 метрдан зиёд таъмирталаб ички йўлларга шағал ҳам тўшалмоқда. 

Туман раҳбари маҳалла ўрамидаги амалий ишларни ўрганиш жараёнида мурожаатлар ижросига масъуллар, пудратчи қурилиш ташкилотлари вакилларига белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажариш юзасидан аниқ кўрсатмалар берди. 

Йиғин масъуллари, хусусан раис, ҳоким ёрдамчиси ва кўча бошиларга эса аҳолининг ҳам юрт ободлиги, бунёдкорлик ишларига дахлдорлик ҳиссини ошириш, хусусан бугун мамлакатимиз бўйлаб кенг кўламда давом этаётган ободонлаштириш ишларида фаол иштирокни таъминлаш юзасидан зарурий тавсиялар берди. Ҳар бир инсон аввало ўз хонадони, унинг атрофи, кўчаси ва маҳалласини саранжом-саришта сақласа, кўркамликка ҳисса қўшса фойдадан ҳоли бўлмаслиги яна бир бор уқтириб ўтилди.