Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 68 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида сўнгги кунларда маҳаллалардаги 10 дан зиёд трансформатор мукаммал таъмирланди

×

 2023-07-26 10:56:51    299

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли хонадонлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида электр таъминотини яхшилаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан ҳудудларда Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси тасдиқлаган режа-дастурга асосан паст кучланишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформатор пунктларини жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда “Бўстон”, “Абдурахмон Жомий”, “Даштчўлпон”, “Хайдаробод”, “Шўрқишлоқ”, “Қайнарбулоқ”, “Дарвешобод”, “Қулибек” ва яна бир қатор маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларида жойлашган қуввати турли русумдаги 12 та трансформатор пункти ва улардан чиқувчи 0.4 кВ электр узатиш тармоқлари мукаммал таъмирдан чиқарилди. Трансформатор пунктларини бўяш, монтаж қилиш, носоз электр қурилмаларини янгилаш ишлари бажарилди.

Ҳудудларда электр таъминотини яхшилаш, электр қурилмалари ва электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ишлари босқичма-босқич давом этмоқда.