Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги мавжуд яна бир кириш белгиси реконструкция қилиниб, янги стелла бунёд этишга киришилди

×

 2023-08-01 21:51:18    343

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан туманимиз аҳли ва меҳмонлари учун яна бир ажойиб бунёдкорлик намунасини барпо этишга киришилди. 

Туманнинг Конизар мавзесидаги айлана ва унинг атроф ҳудуди ободонлаштирилиб, ундаги мавжуд кириш белгиси реконструкция қилинмоқда. Масканда кўркам дизайнга эга бўлган янги стелла бунёд этилади. 

Шунингдек, масканга туташ ҳудудлар Қулибек ва Оқтепа маҳаллаларида ҳам кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ташкилланган. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишди. Соҳа мутасаддилари, коммунал идоралар ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъулларига жараёнларда ҳар бир масканнинг ободлиги эътибордан четда қолмаслиги юзасидан зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.