Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ўтказилган ўқув семинари хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини оширишга қаратилди

×

 2023-08-02 17:56:44    202

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш” мавзусида ўқув семинари ўтказилди. Унда тумандаги 73 та маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари икки гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этди.

Хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини оширишга қаратилган семинарда Ўзбекистон психологлар ассоциацияси аъзолари Ферузахон Каримова, Шаҳзодахон Рустамова ҳамда Зилолахон Шариповалар қатнашиб, фуқаролар билан ишлаш жараёнида эътибор қаратиш зарур бўлган масалалар юзасидан маърузалар қилишди.

Ўқув машғулотлари давомида хотин-қизлар фаолларининг психологик билимларини шакллантириш, фуқаролар билан ишлашда низоли вазиятларнинг олдини олиш, нотинч оилалар билан ишлаш, руҳий тушкунликка тушган шахсларга биринчи ёрдам кўрсатиш каби махсус кўникмалар берилди.

Семинар якунида хотин-қизлар фаолларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди. Унинг барча фаол иштирокчиларига эса махсус сертификатлар топширилди.