Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ободонлаштириш ойлиги доирасидаги тадбирлар жойларда қизғин давом этмоқда

×

 2023-08-05 11:21:57    611

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 30 июлидан 30 августига қадар мамлакатимизда “Ободонлаштириш ойлиги” ўтказилмоқда. 

Давлатимиз мустақиллигининг 32 йиллигини кенг нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш, ҳудудларда ободлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари кўламини янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларда ҳам ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда. 

Эътиборлиси, кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида аҳоли вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Шунингдек, ҳашар ишлари ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа коммунал идоралар ходимлари томонидан ҳам ташкилланмоқда.

Уюшқоқликда давом этаётган ҳашарларда маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар, болалар майдончалари, пиёдалар йўлакчалари тартибга келтирилмоқда. Шунингдек муҳандислик-коммуникация тармоқлари, жумладан йўллар ва кўприкларни таъмирлаш каби қатор ишлар бажариляпти. Ободлик тадбирларига зарурий техникалар жалб этилган.

Ҳар бир хонадон томорқалари, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган кекса ва ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уй-жойларини таъмирлаш ва моддий ёрдам кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.