Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаатлар ечими таъминланмоқда

×

 2023-08-14 22:34:51    188

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани сектор раҳбарлари иштирокида ҳудудлардаги ўтказилаётган сайёр қабуллар ва манзилли ўрганишлар давомида аҳоли вакилларини қийнаб келаётган турли масалалардаги муаммолар ҳал этиб борилмоқда. 

Хусусан, куни-кеча туман ҳокимининг “қизил тоифа”га киритилган, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган бир гуруҳ ёшларнинг муаммоларини ўрганиш жараёнида ҳам ёшлар ҳамда уларнинг оила аъзолари томонидан қатор масалалар кўтарилиб, уларни босқичма-босқич ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Ана шундай ёшлардан бири, Зиё Нурсухлик Нуриддин Абдусаматов ва унинг яқинлари билан биргаликда қўни-қўшнилари томонидан билдирилган мурожаат асосида маҳалла ҳудуди ободонлаштирилмоқда. 

Бевосита ҳокимлик ташаббуси билан маҳалла аҳлини кўпдан буён қийнаб келаётган муаммолардан бири - 300 метрга яқин кўчада тўпланиб турган тупроқ уюмлари тозаланиб, ҳудудда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.