Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий муносабат

×

 2023-08-21 08:39:47    227

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани Бузуқўрғон маҳалласидаги ички йўлларга манзилли дастур асосида тўшалаётган асфальтнинг қалинлиги билан боғлиқ хабар тарқалди.

Тумандаги иқтисодий-ижтимоий аҳволи энг оғир ҳудудлардан бири дея тасниф берилган Бузуқўрғон маҳалласининг 6 минг метр ички йўллари манзилли дастур асосида таъмирланиб, асфальтлаш ишларига киришилган. 

Хабарда мурожаатчи йўлнинг мавжуд асфальтланган қисмидан улаб бошланган янги асфальтлаштириш жараёни акс этган фотони илова қилади ва янги асфальтни қалинлиги етарли эмаслигидан хавотирини билдириб, ҳолатни нотўғри талқин қилади.

Аслида эса, айни ҳолатда ушбу манзилга босилаётган асфальтнинг сифати ва қалинлиги белгиланган стандарт талабларига мос келиши аниқланди.

Шу ўринда туманда амалга оширилаётган ҳар бир қурилиш-таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларининг сифати соҳага оид назорат инспекциялари ҳамда ваколатли органлар томонидан тегишли тартибда мунтазам назоратга олинганлигини маълум қиламиз.