Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бузуқўрғон маҳалласининг инфратузилмаси яхшиланиб, аҳолининг кўп йиллик муаммоларига барҳам берилмоқда (видео)

×

 2023-08-21 15:48:38    286

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, бу орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга қаратилган тадбирлар жадал давом этмоқда. 

Хусусан, иқтисодий-ижтимоий аҳволи энг оғир ҳудуд дея таснифланган Бузуқўрғон маҳалласининг мавжуд 4 кўчаларидаги таъмирталаб 6 минг метр ички йўлларни созлашга киришилди.

Айни дамда “Қўқон йўл таъмир” МЧЖ йўлсозлари томонидан маҳаллада олиб борилаётган ободлик тадбирлари натижасида ҳудуд янгича қиёфа касб этиб, аҳолининг узоқ йиллик муаммолари ҳал этилмоқда. 

Маҳалладаги тош-тупроқли ички йўлларни таъмирлаш билан биргаликда, электр таъминотини яхшилаш мақсадида 300 тадан зиёд янги таянч устунлари ва 3 дона янги трансформатор ўрнатиш ҳамда 7000 метрдан зиёд ҳаво тармоқларини тортиш тадбирларини бажариш ҳам белгиланган. Мазкур ободлик ишларига давлат бюджетидан жами 4,5 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.

Батафсил: Видео