Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Йўли сознинг – иши соз: Конизар айланаси ва унга туташ йўлларнинг 4 минг квадрат метр қисми равон ҳолатга келтирилмоқда

×

 2023-08-23 18:39:05    206

PDF yuklash
Chop etish


Йўлларнинг созлиги аҳоли турмуш фаровонлигини таъминлаш ва ҳудуд инфратузилмасини ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон туманидаги 4P-154 “Қўқон-Яйпан-Исфара” автомобиль йўлида жойлашган Конизар айланаси бўйлаб ҳамда унга туташ йўлларнинг 4 минг квадрат метр қисми жорий таъмирланиб, асфальтланмоқда. 

Фарғона йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси тассаруфидаги мазкур автомобиль йўлининг қайд этилган манзили айни дамда корхона йўлсозлари томонидан равон ҳолатга келтирилмоқда. 

Туман ҳокимлиги таклиф ва сўровига биноан масканда бошланган таъмирлаш-созлаш ишлари келгусида автомобиль йўлининг бошқа қисмларида ҳам жадал давом этиши белгиланган.

Аввалроқ эса айни шу йўлнинг Мевазор, Каримобод ва Даҳақанақир маҳаллаларидан ўтувчи 6000 квадрат метр қисмида ҳам жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, асфальт қопламаси ётқизилган эди.