Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мустақиллик байрами арафасида "Сулаймон" маҳалла фуқаролар йиғини янги бинога кўчиб ўтди

×

 2023-08-26 20:53:36    270

PDF yuklash
Chop etish


Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Ўзбекистон туманидаги “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғини янги бинога кўчиб ўтди. 

Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга ушбу маҳалла идораси айни маҳалладаги 685 та оилага муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Бинонинг бугунги очилиш маросимида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок иштирок этиб, юртимизда маҳалла институти фаолиятини янада ривожлантириш, уни энг халқчил тузилмага айлантириш борасида амалга оширилаётган самарали ишлар ҳақида таъкидладилар.

Аҳил маҳалланинг янги биноси бевосита унинг раиси ва бир гуруҳ саховатпеша тадбиркорлари ташаббуси билан бунёд этилиб, қурилиш-жиҳозлаш ишларига 300 млн сўмга яқин маблағ йўналтирилди.

Маҳалла ёшу-қарисини жам қилган янги бинонинг фойдаланишга топшириш маросими кўтаринки руҳда нишонланган истиқлолимизнинг 32 йиллиги шодиёналарига уланиб кетди.