Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Нуроний отахонга Давлат мукофоти топширилди

×

 2023-08-31 19:08:24    218

PDF yuklash
Chop etish


101 ёшни қаршилаган Турғун ота Маликов Ўзбекистон туманидаги Дашт-чўлпон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилади. 

Мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида отахон Президентимиз фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Зокиржон Раҳмонов, туман секторлари раҳбарлари ҳамда фаоллар ушбу хонадонда бўлиб, отахонга давлат мукофотини яқинлари даврасида топширдилар.

Самимий суҳбат чоғида отахон босиб ўтган ҳаёт йўли, бошдан ўтказган қийинчиликлари ва бугунги тинч-осойишта кунлар қадри ҳақида сўзлади.

Катта Фарғона канали қурилишида фаол иштирок этган, қишлоқ хўжалиги ва савдо соҳасида узоқ йиллар меҳнат қилган Турғун ота 7 ўғил, бир қизни вояга етказди. Ҳозирда эса 120 нафардан зиёд набира ва эваралари қуршовида бахтли умргузаронлик қилаётган отахон яна бир бор юртга тинчлик, элга хотиржамлик тилаб дуога қўл очди.

Юксак эҳтиром ва эътироф соҳиби Турғун ота кексаларга кўрсатилаётган бундай эътибор учун Давлатимиз раҳбарига ўз миннатдорчилигини билдирди.