Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 96 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Ташаббусли бюджет”: юқори ўнлик

×

 2023-09-05 11:24:35    198

PDF yuklash
Chop etish


“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 2-мавсуми доирасида Ўзбекистон тумани бўйича 243 та таклиф тасдиқланиб, айни кунларда мазкур ташаббуслар учун овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Келгусида ғолиб топилажак таклифларни молиялаштириш учун эса жами 6 млрд 592 млн сўм маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган.

Туман бўйича жамоатчилик томонидан киритилган ва ҳозиргача энг кўп овоз тўплаган 10 та таклиф билан танишинг (5 сентябрь, 11:20 ҳолатига):

“Қумбости” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш  – 8 минг 516 та овоз;

“Тинчлик” МФЙ Пастки Товуш қишлоғи ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш  – 7 минг 987 та овоз;

“Оқмачит” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш  – 7 минг 429 та овоз;

“Қайнар” МФЙ Охунқайнар қишлоғи ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш  – 7 минг 143 та овоз;

“Тинчлик” МФЙ Тепа Товуш маҳалласи ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш  – 7 минг 84 та овоз;

“Сулаймон” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш  – 5 минг 421 та овоз;

“Пасткиқўриқ” МФЙ учун янги бино (маҳалла гузари) барпо этиш – 4 минг 980 та овоз; 

“Шодлик” МФЙ ҳудудидаги ички йўлларни асфальтлаш  – 4 минг 426 та овоз;

4-давлат мактабгача таълим ташкилотини мукаммал таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш  – 4 минг 22 та овоз;

73-қишлоқ оилавий пунктини мукаммал таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш  – 3 минг 787 та овоз;

Овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.