Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 34 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида яна бир янги маҳалла ташкил этилди

×

 2023-09-26 16:53:07    273

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Қулибек” маҳалла фуқаролар йиғинини бўлиш йўли билан янги бир маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилди. Бу тўғрисидаги қарор ҳалқ депутатлари туман Кенгашининг бугунги сессиясида тасдиқланди. 

Бунда “Қулибек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида оилалар сонининг ортиши муносабати билан, аҳолига ҳар томонлама қулайлик яратиш мақсадида фуқаролар йиғинининг илтимосномаси ҳамда йиғин Кенгашининг тегишли қарори инобатга олинди. 

Қарорга кўра, МФЙ ҳудудидаги Алишер Навоий шоҳ кўчаси, Конизар, Олимпиада, Шифокорлар, Мевазор, Фарғона, Фаробий, Амир Темур, Ниҳол, Наврўз, Мустақиллик, Ўзбекистон, Ибн Сино, Ғалаба ва Янги Яйпан кўчаларининг аҳоли бириктирилган қисмида алоҳида маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этилиб, унга “Конизар” номини бериш тўғрисидаги таклифлар маъқулланди. 

Эндиликда Ўзбекистон туманидаги маҳаллаларнинг умумий сони 74 тани ташкил қилмоқда.