Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Беш ташаббус олимпиадаси”нинг иккинчи мавсуми мусобақаларида Ўзбекистон тумани ёшлари фаол иштирок этишмоқда

×

 2023-10-06 10:36:23    320

PDF yuklash
Chop etish


“Беш ташаббус олимпиадаси” маҳалла ва таълим масканларидаги ёш иқтидорларни аниқлаб, уларни муносиб рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Спорт мусобақаларининг жорий йилги иккинчи мавсуми Ўзбекистон тумани ёшлари иштирокида қизиқарли ва муросасиз баҳсларга бой ўтмоқда.

Олимпиаданинг ушбу мавсуми сентябрь-декабрь ойларида ўтказилиши белгиланган бўлиб, айни кунларда туман маҳаллалари ҳамда таълим масканларидаги ёшлар санъат-маданият, спорт, китобхонлик ва интеллектуал ўйин йўналишидаги мусобақа ва танловларда фаол иштирок этишмоқда.  

Шунингдек, ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида масканларда спортнинг мини футбол, волейбол, шашка, стол тенниси, қувноқ стартлар, енгил атлетика бўйича мусобақалар, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда ёшларда саҳна маданиятини шакллантиришга хизмат қилувчи “Қувноқлар ва зукколар” танловлари ўтказилмоқда.