Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Кексаларимиз ҳамиша эъзозда

×

 2023-10-07 09:53:12    412

PDF yuklash
Chop etish


Кексалар ва ёши улуғларни ҳурмат қилиш, уларни эъзозлаш ва қадрига етиш-ҳар биримиз учун энг муҳим қадриятлардан бири ҳисобланади. Айни кунларда юртимиз бўйлаб ўтказилаётган "Кексалар ҳафталиги" ҳам мана шундай эзгу қадриятларимиз асосида ташкил этилмоқда.

Ҳафталик доирасида Ўзбекистон туманида ўтказилаётган тадбирлар ҳам ёши улуғ инсонларни қадрлаш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш каби эзгу амалларда намоён бўлмоқда.

Нурсух маҳалласидаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Уч авлод учрашуви” анчагина ибратли ва ёрқин лаҳзаларга бой ўтди. Тадбирда кекса нуронийлар ва нафақадаги устозлар иштирок этишиб, ўзларининг босиб ўтган ибратли ҳаёт йўллари ҳақида ёшларга ҳикоя қилишди.

Туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази бўлими, "Нуроний" жамғармаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида шунингдек, маҳаллалардаги нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, уларни маънавий ва жисмоний қўллаб-кувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш бўйича қатор тадбирлар ташкилланмоқда.