Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 17 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қўрғончалик болалар учун 2 қаватли замонавий боғча бунёд этилмоқда

×

 2023-10-09 18:26:59    563

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 61-давлат мактабгача таълим ташкилоти учун 2 қаватли замонавий бино барпо этиляпти. 

“Ташаббусли бюджет” дастури доирасида амалга оширилаётган ушбу бунёдкорлик ишларининг бориши билан бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев яқиндан танишди. 

1968 йилда қурилган мослаштирилган бинода фаолият юритиб келаётган таълим маскани инфратузилмасини яхшилашга оид таклиф лойиҳанинг жорий йилги биринчи мавсумида илгари сурилган ва уч мингдан зиёд овоз тўплаган.

Давлатимиз раҳбаринининг қарорига мувофиқ мазкур ташаббусни амалга ошириш учун бюджетдан 1 миллиард 200 миллион сўм маблағ йўналтирди. 

Айни кунларда боғчанинг буткул маънан эскирган бинолари тўлиқ бузиб ташланиб, ўрнида “Бинокор Отабек” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан янгича кўринишдаги 2 қаватли маскан қад ростламоқда.

Қурилиш ишларининг бориши ва сифати билан яқиндан танишиш асносида туман ҳокими мутасаддиларга жараёнларни белгиланган лойиҳалар асосида бекаму-кўст бажариш, боғчанинг бўш турган ҳудудларидан мақсадли фойдаланиш, яшил маконларни кўпайтиришга оид бир қатор зарурий кўрсатмаларини бериб ўтди. 

Янги бинони қуриб битказилиши натижасида бу ерда тарбияланаётган 4 та гуруҳдаги 100 нафардан зиёд болалар ва уларнинг тарбиячи-устозлари учун муносиб шароитлар яратилади.