Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қудашдаги “Мурувват” уйида "Меҳр гавҳарларини қўшиқларда улашайлик" деб номланган хайрия концерти бўлиб ўтди

×

 2023-10-13 21:55:15    889

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг “Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига биноан ҳафтанинг ҳар жума куни "Меҳр ва саховат куни" этиб белгиланган.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида навбатдаги хайрия тадбири ташкилланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ўзбекистон туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ҳамда бир гуруҳ саҳоватпеша инсонлар ташаббуси ва ҳамкорлигида муассасада хайрия концерти ўтказилди.

Шароф Муқимов, Жалолиддин Ахмадалиев каби элимиз ардоғидаги бир гуруҳ санъаткорлар мурувват уйида яшовчилар холидан хабар олиб, улар учун куй-қўшиқлар куйлади.

Концерт дастури давомидаги тароналар, меҳрга тўла илиқ сўзлар ва самимий эътибор масканда яшовчилар учун қувонч ва завқ бағишлади.