Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яна бир фермер хўжалиги зафар маррасини эгаллади

×

 2023-10-16 09:06:30    670

PDF yuklash
Chop etish


Хабар бериб борилаётганидек, олтин кузнинг шу кунларида Ўзбекистон туманилик миришкор пахтакорлар бирин-кетин зафар марраларига эришиб, пахта тайёрлаш шартномаларини уддаламоқдалар. 

Ана шундай илғор хўжаликлардан яна бири, “Соҳибкор” ММТП ҳудудидаги “Ойшахон Илхомжон Сохибкор ери” фермер хўжалиги миришкорлари ҳам мавсум ғалабасига эришдилар.

18 гектар ерда “оқ олтин” етиштирган пахтакорлар кўнгилли ҳашарчиларнинг катта ёрдами билан 75 тоннадан ортиқ ҳосилни териб олиб, режани ортиғи билан бажарди.

Шу муносабат билан хўжалик манзилида бўлган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги мутасаддилар илғор фермер, аъзолар ва теримчиларнинг заҳматли ва шарафли меҳнатларини муносиб эътироф этдилар. 

Учрашув давомида унинг аксар иштирокчилари бўлган опа-сингилларга “Халқаро қишлоқ аёллари куни” билан муносабати билан самимий қутловлар, дил изҳорлари билдирилиб, уларга алоҳида эҳтиром кўрсатилди.