Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Бокс бўйича Ўзбекистон тумани ҳокими соврини учун ўтказилган мусобақа ғолиблари тақдирланди

×

 2023-10-20 23:01:58    437

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани ҳокими соврини учун ўсмир йигитлар ўртасида бокс мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақанинг финал жанглари бугун, туман спорт мактабининг Яккатут маҳалласидаги 1-базаси янгиланган биноларини фойдаланишга топшириш тадбирлари доирасида ташкилланди. Хабар берилганидек, айни спорт мажмуасида “Ташаббусли бюджет” дастури асосида кенг кўламдаги таъмирлаш-бунёдкорлик ишлари олиб бориб, маскан замонавий қиёфа касб этди. 

Беш кун давом этган мусобақа давомида 2007-2008 йилларда таваллуд топган туманимиздаги 120 нафардан зиёд спортчи ўсмирлар 7 вазн тоифасида беллашдилар.

Қизғин ва муросасиз ўтказилган баҳслар малакали ҳакамлар томонидан баҳоланиб борилди.

Бугунги финал жангларидан сўнг, ҳар бир вазн тоифаси бўйича мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари туман ҳокими ўринбосари Шерзоджон Исмоилов, Фарғона вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Фарход Отажонов ва фахрий мураббийлар иштирокида туман ҳокимлигининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Йиғилганлар бўлажак чемпионларга келгуси спорт мусобақаларида ҳам улкан зафарлар тилаб, жаҳон ареналарида энг юқори шоҳсупаларни забт этишларига тилаклар билдиришди.