Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 54 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Қадринг баланд бўлсин, она тилим!

×

 2023-10-21 11:40:02    557

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Давлат тили ҳақида”ги қонун қабул қилинганининг 34 йиллиги ва Ўзбек тили байрами куни кенг нишонланмоқда. Туман ҳокимлиги ва ҳамкор муассасалар ташаббуси билан жойларда “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Байрам муносабати билан ана шундай тадбирлардан бири тумандаги 7-умумий ўрта таълим мактабида “Ўзбек тили - миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли!” шиори остида ташкил этилди.

Туман ҳокимлиги ва Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда мураббийлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Тадбир давомида ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилганлигини таъкидланиб, давлат тилининг аҳамияти ҳақида тўхталинди.  

Мактаб ўқувчилари томонидан она тилимизни улуғловчи шеър ва қўшиқлар кўйланиб, бадиий чиқишлар намойиш этилди.

Тадбирда энг фаол соҳа вакиллари ва билимдон ўқувчилар ташкилотчиларнинг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.