Shrift o'lchami Rang Rasm

<< SENTYABR 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳамдардлик

×

 2023-10-28 11:42:27    731

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Акрамжон Қодиров маълум муддат давом этган ҳасталикдан сўнг 56 ёшида вафот этди.

Акрамжон Қодиров 1967 йил 28 августда Қўқон шаҳрида туғилган.

Узоқ йиллар давомида вилоятимизда прокуратура органларида масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 

2017 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия билдиради.