Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 25 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тинчлик ва осойишталигимиз посбонлари шарафланди

×

 2023-10-28 20:01:58    619

PDF yuklash
Chop etish


Ички ишлар идоралари ходимларининг касб байрами муносабати билан Ўзбекистон туманида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Туманимизда хизмат қилаётган тинчлигимиз посбонлари, фахрийлар ва жамоатчилик вакиллари таклиф этилган тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этди. 

Тадбирда сўз олган туман раҳбари ўз ҳаётини фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган барча фидоий ходимлар ва соҳа фахрийларини касб байрами билан самимий қутлади. Сўнгги йилларда мамлакатимизда ички ишлар органларини тубдан ислоҳ қилиб, соҳани чинакам халқпарвар тузилмага айлантиришга қаратилаётган эътибор тинч ва осуда ҳаётимизни таъминлашда ўз самарасини бераётганлиги таъкидланди.

Хизмат вазифасини фидокорлик билан адо этаётган, соҳада кўп йиллар меҳнат қилган, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлашда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ фидоий ходимларнинг хизмати алоҳида эътироф этилиб, уларга туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.