Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги кўп қаватли уйларни мавсумга тайёргарлик ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда

×

 2023-10-30 16:07:45    768

PDF yuklash
Chop etish


Хабар берилганидек, Ўзбекистон туманида куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, мавсумни беталофат ўтказиш ва аҳоли осойишталиги ҳамда ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида долзарб вазифалар белгиланиб, амалий тадбирлар олиб борилмоқда. Бу борада туман асосий ишчи гуруҳи ҳамда секторлар кесимида ишчи гуруҳлар тузилиб, мутасаддилар бириктирилган ҳудудларида белгиланган вазифаларни бажаришга киришганлар.  

Жараёнларда тумандаги кўп қаватли уйларни мавсумга тайёрлаш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга ҳам эътибор қаратилмоқда.  

Шу мақсадда бугуннинг ўзида туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, вилоят ва тумандан бириктирилган мутасаддилар ҳамроҳлигида Конизар маҳалласи Алишер Навоий номли массивида жойлашган кўп қаватли турар жой биноларини куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди.

Кўп қаватли уйларнинг атроф ҳудудларини ободонлаштириш, коммуникация тармоқлари созлигини таъминлаш, қишнинг совуқ кунларида аҳолига қийинчиликлар туғдириши мумкин бўлган омилларни бартараф этиш бўйича зарурий тадбирлар белгиланиб, улар ижрога қаратилди.  

Ўрганишлари давомида ҳудудда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар ҳам тингланди. Мавсумга тайёргарлик ва ободонлаштириш бўйича аниқланган ҳолатлар, билдирилган таклифлар юзасидан тегишли куч воситалари жалб этилиб, амалий вазифаларга киришилди. 

Айни йўналиш бўйича тузилган ишчи гуруҳлар туман ҳудудларида ўз фаолиятларини давом эттирмоқда.