Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида аҳолига арзон нархда, эҳтиёжманд оилаларга эса бепул кўмир маҳсулоти етказиб берилмоқда

×

 2023-11-06 11:51:24    1265

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни беталафот ўтказиш мақсадида табиий газлашмаган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонларига арзон нархда кўмир маҳсулотлари тарқатилмоқда. 

Шу мақсадда куни-кеча тумандаги яна 20 га маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли хонадонлари учун қарийб 350 тоннага яқин кўмир етказиб келиниб, тарқатилди. 

Шунингдек, туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 116 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга 58 тонна кўмир маҳсулоти бепул тарзда беминнат улашилди. 

Қайд этилишича, маҳаллалар кесимида шакллантирилган рўйхат ва буюртмалар асосида истеъмолчиларга кўмирнинг бир тоннаси арзон нархда 300 минг 300 сўмдан етказиб берилмоқда.

Аҳоли хонадонларига Бешариқ кўмир омборидан арзон нархда кўмир маҳсулотларини етказиб келиш ва тарқатиш ишлари давом этмоқда.