Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман прокуратураси ташаббуси билан маҳаллада дарахт кўчатлари ўтқазилди

×

 2023-11-07 19:27:33    1119

PDF yuklash
Chop etish


Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Ўзбекистон туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Дарахт кўчатларини экиш акцияларида маҳалла фаоллари, муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва кенг аҳоли вакиллари фаол иштирок этмоқда. 

Бугун туман прокуратураси, 2-сектор раҳбарияти ташаббуси билан “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғинида яна бир хайрли тадбир ташкилланди. Унда сектор раҳбарлари, туман прокуратураси ходимлари, 2-сектор штаби аъзолари, сектор ҳудудидаги маҳаллалар фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Ҳудуддаги бўш турган ва қаровсиз майдон кўчат экиш учун тайёрланди ҳамда 300 тупдан зиёд павлония, япон сафураси каби манзарали дарахтлар ва терак кўчатлари экилди.  

Туман ҳудудларида кўчат экиш ишлари кўтаринкилик билан давом этмоқда.