Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Шакарободда ободлик тадбирлари кенг қулоч ёзди

×

 2023-11-08 18:00:59    1019

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги “Шакаробод” маҳалла фуқаролар йиғинида "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонлари асосида ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли муаммоларини бартараф этиш ва уларга ҳар томонлама қулайлик яратишга қаратилган кенг кўламли тадбирлар авж паллага кирди. 

Эътиборлиси, республикамизнинг кўплаб ҳудудларида айни мезон асосида давом этаётган бу каби ободлик ва бунёдкорлик ишлари мазкур маҳаллада бевосита туман ҳокимлиги ташаббуси билан, ички имкониятлардан келиб чиқиб уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.  

Маҳаллани намунали ҳудудга айлантириш борасида белгиланган комплекс чора-тадбирлар ижроси доирасида ундаги мавжуд 14 та кўча ва уларда жойлашган 520 та хонадон, ижтимоий соҳа объектлар ва бошқа инфратузилмалар буткул янгича қиёфа касб этмоқда.

Туман ҳокимлиги, сектор ишчи гуруҳлари, маҳалла фаоллари, мутасадди ташкилот ва муассасалар вакиллари ҳамда аҳоли вакиллари иштирокида амалга оширилаётган жараёнлар давомида ҳудудда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва яшил майдонларни кенгайтириш тадбирларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.