Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида ташкилланган “Адлия боғи”га эзгу ниятлар билан ниҳоллар экилди

×

 2023-11-23 09:26:57    437

PDF yuklash
Chop etish


Дарахт экиб, боғ яратиш азалий қадриятларимиздан бири саналади. Юртбошимиз ташаббуси билан эса бу қадрият умуммиллий лойиҳага айланди.

Ўзбекистон туманида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ва хайрия ҳашарлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Эътиборлиси, айни кунларда туман ҳудудларида вилоят бошқарма, ташкилот ва муассасаларнинг ҳам боғларини барпо этиш эзгу анъанага айланди. 

Навбатдаги ана шундай эзгу тадбир бугун вилоят Адлия бошқармаси ташаббуси билан туманнинг “Кичик Оқмачит” маҳалласида давом эттирилди.

Ҳашарда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, бошқарма, Ўзбекистон, Фурқат ва Бешариқ туманлари адлия бўлимлари, адлия тизимидаги муассасалар вакиллари, туман ободонлаштириш бошқармаси ва маҳалла жамоатчилиги иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар томонидан чиндан ҳам, ушбу хайрли ташаббус кўнгилдагидек бажарилишида бирдамлик жуда муҳимлиги таъкидланди. 

Шу куни маҳалладаги ўзлаштирилмаган 40 сотихга яқин ер майдонига ҳашар йўли билан 400 тупдан зиёд 10 хил турдаги мевали ва манзарали дарахт кўчати ўтқазилиб, “Адлия боғи” ташкил этилди.