Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар етакчилари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этмоқда

×

 2023-11-23 09:45:45    403

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги эзгу ташаббуслар кенг қулоч ёзмоқда. Тумандаги фаол ёшлар ташаббуси билан ҳам маҳаллаларда яшил майдонларни кенгайтиришга эътибор қаратилмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ташаббуси билан “Оқмачит” маҳалласида ташкилланган хайрли тадбир ҳам кенг қамровга эга бўлди. Унда туман сектор раҳбарлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари, нуроний оқсоқоллар қатнашди.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев мазкур саъй-ҳаракатларда ҳар бир киши, хусусан ёшлар етакчилари ҳам шахсий намуна ва ташаббус кўрсатишни сусайтирмаслиги, ободонлаштириш ва кўчат экиш ишлари ҳар бир ҳудуд ва масканларда уюшқоқлик билан амалга оширилиши лозимлигини таъкидлади.  

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан манзилда турли мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Эзгу ташаббус доирасида ёшлар етакчилари иштирокида футбол мусобақаси, ош танловлари ҳам ташкилланиб, фаол ёшлар рағбатлантирувчи совғалар билан тақдирланди. 

Кексалар дуога қўл очиб, юртга тинчлик ва ободлик, бундай хайрли амаллар бардавом бўлишлигини тиладилар.