Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 38 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Мурожаат ва ижро: “Эски Яйпан” маҳалласидаги 400 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик суви таъминоти яхшиланади

×

 2023-11-23 10:11:30    483

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли вакиллари томонидан Ўзбекистон тумани ҳокимлигига билдирилган турли масалалардаги мурожаатлар, туман ҳокимининг жойлардаги фуқаролар билан учрашув ва сайёр қабулларда кўтарилган масалаларни ижобий ҳал этишга эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, туманнинг “Эски Яйпан” маҳалласида яшовчи фуқаролар томонидан ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилашга оид туман ҳокимига билдирган мурожаати бугун ўз ижобий ечимини топмоқда. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан маҳаллага 2 минг метрдан зиёд ичимлик суви тармоғи етказиб берилиб, айни кунларда манзилда тармоқ тортиш учун траншея қазиш ишлари олиб борилмоқда. 

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев маҳаллада бўлиб, бажарилаётган жараёнлар билан яқиндан танишди. Эски Яйпанликлар ва соҳа мутасаддилари билан суҳбатда лойиҳа самарадорлиги ҳақида сўз борди. Мутасаддиларга жараёнларни сифатли ташкил этиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда якуний натижадорликка эришиш борасида маҳалла аҳлига яқиндан кўмакчи бўлиш ҳақида топшириқлар берилди.

Қайд этилишича, мазкур ишлар натижасида маҳалладаги 400 дан зиёд хонадоннинг тоза ичимлик таъминоти яхшиланиши кўзда тутилган.