Shrift o'lchami Rang Rasm

<< May 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Расмий баёнот

×

 2023-11-24 10:34:54    572

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон тумани 29-умумтаълим мактабида давлат хусусий шериклик тамойили асосида хусусий тадбиркорлик субъекти томонидан берилган кўмир маҳсулоти сифатсиз экинлиги сабабли, муассасани иситиш билан боғлиқ муаммо мавжудлиги ҳақидаги хабар эълон қилинди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрел кунги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларини куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш тадбирлари давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилмоқда.

Мазкур вазифалар туман ҳокимлиги ва хусусий шерик “Fergana Avtomat Raschot” МЧЖ ўртасида тузилган битим лойиҳаси асосида хусусий шерик томонидан тумандаги 150 дан зиёд муассасаларда бажарилмоқда.

Айни хабарда қайд этилган ҳолат туман ҳокимлигининг соҳа мутасаддилари томонидан назоратга олинди. Хусусий шерикка мавжуд ҳолатни реал ўрганиб, баҳо бериш ва муаммо мавжудлиги аниқланган ҳолда уни зудлик билан бартараф этиш кўрсатмаси берилди. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот ҳам берилади.