Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Oktyabr 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 18 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

"Оналар боғи” ташкил этилди

×

 2023-11-27 11:04:24    574

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасининг кузги мавсуми Ўзбекистон туманида уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Лойиҳа доирасида туман оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан Шакаробод маҳалласида “Оналар боғи” ташкил этилди.  

“Оналар яшил макон учун” акцияси давомида мазкур боғга 200 тупдан зиёд мевали ва манзарали кўчатлар экилди.  

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Зулфия Саримсоқова, туман маҳаллалари хотин-қизлар фаоллари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 

Туманда яшил ҳудудларни ташкил этиш, маҳалла, кўча ва масканларни кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.