Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Қудашдаги "Мурувват уйи"да тадбир ўтказилди

×

 2023-12-01 16:41:01    833

PDF yuklash
Chop etish


Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Ўзбекистон туманидаги Қудаш “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида маданий тадбир ва байрам дастурхони ташкилланди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Фарғона вилояти бошқармаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг вилоят Кенгаши ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкилланган тадбирда сўз олганлар, ногиронлиги бўлганларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларига имконият яратиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб, бугунги тадбир ҳам ана шундай давомли ғамхўрликнинг ифодаси эканлигини таъкидладилар.

Эзгуликка йўғрилган тадбир давомида даволанувчиларга меҳр кўрсатилиб, совғалар тарқатилди ва уларга соғлик-саломатлик тиланди.

Тадбирда янграган куй-қўшиқлар ҳам ижтимоий муассасада яшовчилар қалбига хушнудлик улашди.