Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Mart 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 24 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Жонобод” маҳалласига манзилли дастур доирасида 210 тадан зиёд янги таянч устунлари ўрнатилди

×

 2023-12-04 16:00:28    589

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудуд дея белгиланган маҳаллалардан бири, “Жонобод” маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини яхшилашга қаратилган амалий тадбирлар давом этмоқда. 

Манзилли дастур доирасида маҳалла фуқаролар йиғинида электр энергияси, тоза ичимлик суви таъминоти ва йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган. 

Шу мақсадда куни-кеча маҳаллага яна янги таянч устунлари ўрнатилиб, уларнинг сони 210 тадан ошди. Маҳаллага 2 та янги трансформатор келтирилди. Улардан 1 та-160 КвА қувватдагиси белгиланган манзилга ўрнатилган бўлса, 260 КвА қувватлисини ҳам яқин муддатларда ўрнатиш юзасидан техник жараёнлар давом этмоқда. Ҳудудда 7000 метрга яқин янги ҳаво тармоғи тортилиши ҳам белгиланган.

Дастур асосида шу кунгача маҳалланинг 5 минг 400 метр тош-тупроқ йўллари асфальтланди. Ҳудуддаги 500 дан зиёд хонадонни тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги амалий жараёнлар ҳам якуний босқичга кирган.