Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

МИБ ёрдамида ДСИ фойдасига қарздорлик ундирилди

×

 2023-12-19 08:32:20    635

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман Давлат солиқ инспекциясининг қарздор "Я. Ш." МЧЖ дан давлат фойдасига 21 068 148 сўм солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўлган қарздорликни ундириш ҳақидаги 4 та ижро қарорлар юзасидан Бюронинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан қарздорга нисбатан ижро иш юритувлари қўзғатилган. 

Қарздор давлат ижрочиси томонидан белгиланган ихтиёрий муддатда қарздорликларни тўлиқ тўламагани сабабли, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган. 

Хусусан, МИБ портал тизими орқали қарздорга тегишли бўлган кўчмас мулк ва транспорт воситаларига нисбатан таъқиқ қўлланилган. Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган транспорт воситасини хатлаш жараёнида 14.12.2023 й. куни қарздор раҳбари томонидан солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўлган қарздорликни тўлаш учун 1700 АҚШ доллари миқдорида пул маблағларини тўлов қилиши билдирилган. 

Шунга кўра, қарздор ва давлат ижрочиси биргаликда валюта қимматликларини АТБ "Агробанк" Ўзбекистон туман бўлимида сўмга айирбошлаб, жамиятни 4 та ижро иш юритуви бўйича 21 068 148 сўм солиқдан бўлган қарздорлиги тўлиқ ундирилиши таъминланган.