Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёш истеъдод эгаларининг ҳисобот концерти намойиш этилди

×

 2023-12-25 19:43:05    721

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг йиллик ҳисобот концерти бўлиб ўтди. 

Ўқувчи ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналари, мусиқа ва санъат ихлосмандлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган дастурда сўз олган мутасаддилар ўтиб бораётган йил ҳам мактаб учун ижобий натижаларга бой бўлганлигини таъкидлашди. Мактаб ўқувчилари республика ва халқаро миқёсдаги кўплаб танловларда салмоқли ютуқларни қўлга киритганликлари эътироф этилди.

Дастур доирасида ёш истеъдод эгалари томонидан тайёрланган саҳнавий чиқишлар, маромига етказиб ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар олқишлар билан кутиб олинди.

Маълумот ўрнида, мазкур мактабда жами 400 нафардан зиёд йигит-қизларга 70 нафар устоз-мураббийлар 11 та йўналишда мусиқа ва санъат сирларидан сабоқ бериб келишмоқда.