Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Янги йил бўсағасида “Меҳр дафтари”даги ёшларнинг орзу-истаклари амалга оширилди

×

 2023-12-29 13:04:15    1034

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида “Меҳр дафтари”га киритилган 12 нафар ёшларга ўзлари истаган зарурий жиҳозлар, хусусан ноутбук, телевизор, тикув ва кир ювиш машиналари, ҳаво совутгич ҳамда мебеллар тўплами топширилди.

Шу муносабат билан бугунги учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, сектор раҳбарлари, масъул ташкилотлар ва жамоатчилик вакиллари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшлар ва уларнинг васийлари иштирок этди. 

Учрашувда туманда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётгани, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, жамиятга ижтимоий мослашувида яқиндан кўмаклашиш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилаётгани қайд этилди. Ёшларга Янги йил табриклари билдирилиб, энг эзгу тилаклар тиланди. 

Байрам арафасида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган яна 12 нафар ёшнинг истаклари амалга ошиб, ўзлари орзу қилган жиҳозларга эга бўлишди. Туманда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлар давом этмоқда.