Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида "Маҳаллада дув-дув гап" маънавий-маърифий тадбирлари ўтказилмоқда

×

 2024-01-04 17:13:02    701

PDF yuklash
Chop etish


Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларни халқимизга етказиш мақсадида Ўзбекистон туманидаги барча маҳаллаларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий ва маданий-мусиқий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, айни мазмундаги тадбирлар бугун “Қайқуобод”, "Шодлик” ва "Янгиҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкилланди. 

Туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги, туман маданият бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирлардан асосий мақсад маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, умумбашарий қадриятларни келажак авлод онгига сингдиришдан иборат эканлиги қайд этилди. 

Тадбирларда сўзга чиққанлар юртимизда маҳаллаларга берилаётган эътибор, барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самаралари ва бунёдкорлик тадбирлари, шунингдек бугун тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида таъкидлаб ўтди.

Маънавий-маърифий тадбирлар туман маҳаллаларида давом этмоқда.