Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 26 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллада сайёр қабул ўтказилди

×

 2024-01-05 15:55:01    1095

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли муаммоларини эшитиш ва уларни тегишлича бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон туман ҳокимлиги раҳбарияти томонидан “Нурсух” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Хайрулло Алижонов бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида бўлиб ўтган қабулда фуқароларнинг моддий ёрдам олиш, даволаниш, бандликни таъминлаш, маҳалладаги электр, ичимлик суви таъминоти ва йўл таъмири каби турли масалаларга оид ўндан зиёд мурожаатлари тингланди. 

Ҳар бир мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб уларни ҳал этиш учун зарурий чоралар, хусусан бартараф этиш учун муддат ва маблағ зарур бўлган муаммолар ечимига тегишли идоралар масъуллари бириктирилиб, аниқ вазифа ва муддатлар белгиланди.

Мурожаатлар юзасидан масъуллар томонидан жойларда манзилли ўрганишларга киришилди.