Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 21 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси – амалда

×

 2024-01-09 16:58:34    844

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туман ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилаётган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги “Маҳаллада дув-дув гап” маънавий-маърифий тадбирлар туман маҳаллалари бўйлаб давом этмоқда.

Лойиҳа доирасидаги тадбирлар бугун Ўқчи туман, Учбулак, Шўрқишлоқ, Авғон, Даштчўлпон ва Даштхасан маҳаллалари аҳоли вакиллари иштирокида ҳам кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Учрашувлар давомида юртбошимиз раислигида 2023 йил 22 декабрь куни ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида қайд этилган вазифалар моҳияти, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақида сўз юритилди.

Нуронийларнинг ибратли ўгитлари, викторина ўйинлар, шеър ва қўшиқлар тадбирларга янада мазмун киритди.

“Маҳаллада дув-дув гап” лойиҳаси доирасидаги тадбирлар туманнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.