Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 32 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” мезонлари - амалда

×

 2024-01-17 14:30:49    1140

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида ташкилланган кенг кўламли ишларга жадал киришилди. 

Ишчи гуруҳлар томонидан ҳудуддаги хонадонларда мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларни бартараф этиш, аҳолига муносиб шароитлар яратиш бўйича “хонадонбай” ўрганишлар ўтказилмоқда.

Шунингдек, коммунал идоралар, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими каби муассасалар томонидан коммуникация билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ис газидан заҳарланиш ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган кенгайтирилган профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Маҳаллани ҳар томонлама обод ва кўркам қиёфага келтириш тадбирлари давом этмоқда.