Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Туман ҳокимининг маҳалладаги сайёр қабулида фуқаролар мурожаатларига ечим изланди

×

 2024-01-20 14:31:14    718

PDF yuklash
Chop etish


Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, муаммоли масалаларга ечим топиш мақсадида Ўзбекистон туман ҳокими Шерзоджон Юлдашевнинг навбатдаги сайёр қабули бугун “Учбулак” маҳалласида ўтказилди.

Туман ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этган қабул давомида маҳалла аҳли ва тумандошларимизни қийнаб келаётган бандликни таъминлаш, даволаниш, моддий ёрдам, уй-жой таъмири, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва кадастр каби йигирмага яқин мурожаатлар кўриб чиқилди. 

Фуқаролар мурожаатларининг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалалар эса тегишли идораларга йўналтирилиб, назоратга олинди.