Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 27 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Сайёр қабулда бўстонликларнинг мурожаатлари ўрганилди

×

 2024-01-26 18:15:29    873

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан аниқ ва манзилли чоралар кўрилмоқда.

Шу мақсадда бугун туман сектор раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева иштирокида “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Фуқаролар қабули аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мавлудахон Ходжаева миллий қонунчилигимиздаги янгиликлар, муҳим ўзгаришлар ҳақида сайловчиларга батафсил маълумотлар бериб, маҳалла аҳли билан мулоқот қилди. 

Қабул давомида куни-кеча айни маҳаллада ҳам республика ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганишлар, аниқланган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари ҳақида сўз борди. Ҳудудни оғир тоифадан чиқариш юзасидан режалаштирилган чора-тадбирлар ҳақида йиғилганларга маълум қилинди. 

Шу куни фуқароларни қийнаб келаётган турли муаммолар, хусусан моддий ёрдам, коммунал масалалар, фуқаролик паспорти олиш, қишлоққа банкомат ўрнатиш ва кадастрга оид мурожаатлари мутасаддилар томонидан тингланди. 

Ҳар бир мурожаатлар мазмунидан келиб чиқиб уларни ҳал этиш чоралари белгиланди. Ижобий ҳал этилиши учун муддат ва маблағ зарур бўлган муаммолар тегишли мутасаддиларга топширилиб, манзилли ўрганишлар ўтказилиши ва ижрога йўналтирилиши белгиланди.