Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2025 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ёшлар билан ишлаш - устувор йўналиш

×

 2024-02-14 14:39:18    631

PDF yuklash
Chop etish


Ёшлар бандлигини таъминлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича белгиланган вазифалар доирасида Ўзбекистон туманида қатор амалий тадбирлар ижрога қаратилмоқда.

Мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида жойларда ёшлар иштирокидаги тадбирларда асосий эътибор ана шу муҳим жиҳатларга қаратилмоқда. 

Куни-кеча шу мақсадда туман ички ишлар бўлими ва “Шодлик” маҳалласи масъуллари иштирокида 20-мактаб юқори синф ўқувчи қизлари билан учрашув бўлиб ўтди. 

Учрашувда қизлар – миллат таянчи эканлиги таъкидланиб, бугун юртимизда ёш авлод вакилларига, жумладан, қизларга ғамхўрлик кўрсатиш борасидаги ташаббуслар қамрови кенгайиб бораётганлиги ҳақида сўз борди. Ёшлар доимо ўқиб-ўрганиш, касб-ҳунар эгаллаш орқалигина ҳаётда ўз ўринларини топиши, ёт ғоялар ва иллатлардан ҳоли ҳамда соғлом турмуш тарзига эга бўлиш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик ҳақида тарғибот ишлари ўтказилди.